ЎзА Ўзбек

02.07.2020 Чоп этиш версияси

Давлатимнинг герби – бахтим тумори

Давлатимнинг герби – бахтим тумори

Гул водийлар узра нур сочар қуёш,
Саккиз бурчагингда ҳурлик тимсоли.
Тоғлар, дарёлар ва буғдойзор акси,
Озодлик тимсоли, бахтнинг тимсоли.

Ҳумо қуши қанотида ниятлар,
Яшил, кумуш, олтин рангда, оқ рангда.
Донишманд эл дилидаги ҳикматлар,
Яшил, кумуш, олтин рангда, оқ рангда. 

Зарҳалланган ҳошияси бир мағрур,
Қалбимизга монанд рангда, оқ рангда.
Эрксеварлик рамзи ҳамда бахт рамзи,
Яшил рангда, кумуш рангда, оқ рангда.

Эй, бахтлари баҳорларга монандим
Йиллар кечди қора ранг – совуқ рангда.
Гербимизнинг ишораси зафарлар,
Яшил рангда, кумуш рангда, оқ рангда.

Бараканинг исмин айтар бошоқлар,
Ёрқин рангда, тонг каби порлоқ рангда.
Ҳалолликни ушлаб пахта чаноқлар
Кумуш рангда, оппоқ рангда, оқ рангда.

Ўзбекиcтон, йўлларинг нурли бўлсин,
Олтин рангда, кумуш рангда, оқ рангда.
Давлатимнинг герби – менинг туморим,
Осмон рангда, тонг каби порлоқ рангда.

Зулфия Мўминова, 
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

7 860
ЎзА