ЎзА Ўзбек

04.01.2018 14:15 Чоп этиш версияси

Давлат тест марказида қўшимча репетицион тест синовлари бўлиб ўтмоқда

Давлат тест марказида қўшимча репетицион тест синовлари бўлиб ўтмоқда Давлат тест марказидан маълум қилишларича, айни кунларда олий таълим муассасаларига кириш истагида бўлган ўқувчи-ёшларнинг қишки таътилга чиққанидан фойдаланиб, қўшимча репетицион тест синовлари ташкил этилган. 

Иштирокчилар 1 августдаги тартибда учта фандан тайёрланган тест саволларига белгиланган муддат давомида жавоб топишади. Натижалар ярим соатда текширилиб, иштирокчилар йиққан балл эълон қилинади. Улар йўл қўйган хатолар ҳам кўрсатиб ўтилади.

Бундан кўзланган мақсад абитуриентларни тест материаллари - саволлар китоби, жавоблар варақаси билан ишлаш кўникмасини мустаҳкамлаш, тест синовлари ўтказиш тартиби билан яқиндан таништиришдан иборат.

Сайёра Шоева, ЎзА
15 506