ЎзА Ўзбек

16.08.2018 12:21 Чоп этиш версияси

Давлат статистика қўмитаси раиси тизимга шаффофлик олиб кирмоқчи

Давлат статистика қўмитаси раиси тизимга шаффофлик олиб кирмоқчи

Гапнинг очиғи, кўпчилик статистика таҳлилларига, ижтимоий сўров натижаларига шубҳа билан қарарди. 

Бироқ, сўнгги пайтларда статистика органларининг таҳлилларида биринчи навбатда ҳаққонийлик ва шаффофлик тамойилларига амал қилинмоқда. Миллий ва хорижий фойдаланувчиларнинг кенг оммаси учун статистик ахборотларнинг эркинлиги, ошкоралигини таъминлаш, Ўзбекистон ривожланиш кўрсаткичларини халқаро статистик тўпламларда чоп этиш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу каби амалий ишларни янада такомиллаштириш, фуқаролар билан очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқотда бўлиш, тизим фаолиятига доир ҳар қандай масалага ижобий ечим топиб, аҳолининг таклиф ва мулоҳазалари билан яқиндан танишиш мақсадида Давлат статистика қўмитаси раиси Бегалов Баҳодир Абдусаломовичнинг “Facebook” ижтимоий тармоғида ўз саҳифасини очди.

Ўйлаймизки, эндиликда фуқароларда статистика соҳасига оид саволларига жавобларни, тизим фаолияти юзасидан маълумотларни ижтимоий тармоқ орқали онлайн тарзда олиш имкониятига эга бўлишди. Бу ўз навбатида раҳбарлар ва оддий фуқаролар ўртасидаги муносабатларнинг янада яқинлашишига хизмат қилиши шубҳасиз.

ЎзА
13 520