Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

06.08.2018 09:19 Чоп этиш версияси

Давлат солиқ қўмитаси камерал назоратни амалга оширади

Давлат солиқ қўмитаси камерал назоратни амалга оширади
Божхона имтиёзи берилган солиқ тўловчилар ҳақидаги маълумотлар онлайн тарзда Давлат солиқ қўмитасига тақдим этилади.

Ҳукумат қарори билан Берилган божхона имтиёзларидан мақсадли фойдаланилишини камерал назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона кўмитасининг ўзаро ҳамкорлиги механизми тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.

Низомга мувофиқ, камерал назорат солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилиш асосида Давлат солиқ қўмитаси томонидан амалга оширилади.

Шунингдек, низом билан божхона орқали ўтаётган товарлар, юк декларациялари, товарларни олиб кираётган солиқ тўловчилар тўғрисида Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси ўзаро ахборот алмашиши белгиланди.

Божхона имтиёзи берилган солиқ тўловчилар ҳақидаги маълумотлар онлайн тарзда Давлат солиқ қўмитасига тақдим этилади.

Камерал назорат ҳар чоракда ўтказилиб, унинг натижалари юзасидан далолатнома расмийлаштирилади.

Бундан ташқари, далолатноманинг бир нусхаси шу куннинг ўзида солиқ тўловчига юборилиши лозим.

ЎзА