ЎзА Ўзбек

18.08.2018 12:20 Чоп этиш версияси

Давлат раҳбарлари Афросиёб ва Мирзо Улуғбек музейида бўлди

Давлат раҳбарлари Афросиёб ва Мирзо Улуғбек музейида бўлди

Афросиёб – Самарқанд шаҳар тарихи музейи 1970 йилда ташкил этилган. Музей қадимий Афросиёб шаҳарчасида – Самарқанднинг қадимий, мўғуллар истилосигача бўлган қисмида жойлашгани учун ҳам шундай номланган.

photo5458792275623651652.jpg

Бу ерда асосан Афросиёб тепаликларида олиб борилган археологик тадқиқотлар давомида топилган ноёб тарихий ашёлар сақланади. Улар Самарқанднинг қарийб уч минг йиллик тарихидан ҳикоя қилади.

photo5458792275623651653.jpg

Икки давлат раҳбарлари музей экспонатлари билан танишди. Олий мартабали меҳмонга тарихий даврларга монанд яратилган музей заллари ва экспонатларнинг тарихи ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Музейда намойиш этилаётган қадимий ашёлар Самарқанднинг юқори даражадаги маданий, сиёсий, диний ва ишлаб чиқаришдаги ҳаётини яққол ёритади. Музейда Самарқанднинг моддий маданиятини ёритувчи сопол, шиша, тош, металл ва нақшлардан иборат бой тўпламлар сақланади. Булар қарийб 20 мингдан ортиқ осори-атиқаларни ташкил қилади. Бу экспонатларнинг асосий қисми музейнинг 11 залидан иборат экспозицияларида намойиш этилмоқда.

Президент Эмомали Раҳмон мазкур музей Самарқанднинг тарихи ва ўтмиши ҳақида ёрқин тасаввур уйғотувчи маскан эканини таъкидлади.

Шунингдек, олий мартабали меҳмон Мирзо Улуғбек музейи ва расадхонасида ҳам бўлиб, буюк аждодимизнинг илмий мероси билан яқиндан танишди.

У.Асроров, Ғ.Ҳасанов, ЎзА
5 216