ЎзА Ўзбек

29.08.2018 12:56 Чоп этиш версияси

Давлат хизматлари – самарадорлик сари

Давлат хизматлари – самарадорлик сари
Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри ва Қўнғирот туманида давлат хизматларини кўрсатиш сифатини янада яхшилаш ва фойдаланувчиларга қулай шароитларни яратиш ишлари амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва БМТ Тараққиёт Дастурининг “Самарали давлат бошқарувини ривожлантиришга кўмаклашиш ва рақамли трансформация” ҳамда “Орол бўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик фондини ташкил қилиш орқали Орол фожиасидан зарар кўрган аҳолининг турмуш шароити салоҳиятини мустаҳкамлаш” қўшма дастури айни йўналишдаги самарали ишларга сабаб бўлмоқда.
Хусусан, шу кунларда Агентлик ва БМТТД лойиҳаси ходимлари томонидан жойларга чиққан ҳолда марказлар орқали янги давлат хизматларини жорий этиш ва уларни техник жиҳозлаш бўйича дастлабки ўрганишлар олиб борилди. Бу эса аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш борасидаги сифатли ва узвий муносабатларни мустаҳкамлайди.


ЎзА
4 236