ЎзА Ўзбек

07.09.2019 Чоп этиш версияси

Давлат хизматлари марказининг янги биноси

Давлат хизматлари марказининг янги биноси

Қашқадарё вилояти Косон тумани давлат хизматлари марказининг янги маъмурий биноси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари агентлиги раҳбари, вилоят ва туман ҳокимлиги ходимлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур маъмурий бино давлат хизматлари марказлари учун қурилган вилоятдаги илк бино ҳисобланади. Унда фуқаролар учун кўплаб қулайликлар яратилган. Хусусан, кутиш зали, болалар майдончаси, кутубхона, банк шохобчаси, шунингдек, солиқ, адлия, ФҲДЁ бўлимлари маслаҳатчилари, нотариус хизматлари учун махсус хоналар мавжуд.

photo_2019-09-07_16-56-47.jpg

Бундан ташқари, бино ичидаги инфо-киоск, электрон навбат олиш терминали, 20 та хизмат кўрсатиш ойнасининг ўрнатилгани фуқароларнинг навбатда туришига ҳожат қолдирмайди. Тумандаги чекка-чекка қишлоқларга бориб сайёр давлат хизматлари ўтказиш учун янги “DAMAS” автомобили ажратилган.

– Давлат хизматлари марказимиз учун замонавий, барча қулайликларга эга маъмурий бинонинг очилиши аҳолимизга давлат хизматлари кўрсатиш сифатини янада яхшиланишига хизмат қилади, –дейди Косон тумани давлат хизматлари маркази раҳбари Абдурашид Раимов. – Хусусан жорий йилнинг ўтган даврида фуқароларга 65 минг 126 та давлат хизматлари кўрсатилди. 2018 йилда бу кўрсаткич 40 минг 859 тани ташкил қилган эди. Демак йилдан йилга аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш қамрови кенгаймоқда. Халқимизнинг оғирини енгил қилиш, уларга барча соҳаларда намунали, шаффоф давлат хизматлари кўрсатиш олий мақсадимиздир.

Тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев сўзга чиқди.

photo_2019-09-07_16-56-51.jpg

photo_2019-09-07_16-56-52.jpg

photo_2019-09-07_16-56-56.jpg

photo_2019-09-07_16-56-58.jpg

6 728
Ў.БАРОТОВ, ЎзА