Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.06.2018 19:45 Чоп этиш версияси

Давлат хизматлари агентлиги ва “Huawei” компанияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди

Давлат хизматлари агентлиги ва “Huawei” компанияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди
Давлат органлари, вазирлик ва идора вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Хитой Халқ Республикасига ташриф буюрди, “Электрон ҳукумат” ва электрон давлат хизматларини кўрсатиш тизимини ривожлантириш соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.

Мамлакатимиз делегацияси таркибида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Мажбурий ижро бюроси, “Тараққиёт стратегияси” маркази, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги вакиллари иштирок этди.

Ташриф давомида делегация аъзолари Шэньчжэнь шаҳридаги “Huawei Technologies Co. Ltd” компаниясининг штаб-квартирасида бўлиб, хитойлик ҳамкасблари билан давлат бошқаруви органларини ривожлантиришда замонавий АКТ тенденциялари ва ўрни каби масалаларни муҳокама қилди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва “Huawei Tech Investment Tashkent” компанияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Мамлакатимиз делегацияси давлат хизматларини кўрсатишда қўлланилаётган ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базасини лойиҳалаштириш, уларни амалиётга жорий этиш ва интеграция қилиш бўйича ягона ёндашув ишлаб чиқиш соҳасида ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирди.

Ташриф доирасида мамлакатимиз мутахассислари Ханчжоу ва Цзясин шаҳарларида ҳам бўлиб, “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантиришда қўлланилаётган энг сўнгги технологиялардан фойдаланиш имкониятлари ҳамда электрон ва автоматлашган давлат хизматларини тақдим этиш жараёнига АКТни жорий қилиш услублари билан танишди.

Роман Бондарчук, ЎзА
4 120