ЎзА Ўзбек

18.08.2018 13:08 Чоп этиш версияси

Давлат хизматлари агентлиги коллегиал семинарда иштирок этди

Давлат хизматлари агентлиги коллегиал семинарда иштирок этди

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг вакиллари “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази томонидан ташкиллаштириб келинаётган навбатдаги ҳафталик коллегиал семинарида иштирок этишди.

Тадбирда давлат ва хўжалик органларининг АКТ бўйича таркибий бўлинмалари мутахассислари иштирок этдилар.

Давлат хизматлари агентлигининг АКТни жорий этиш бўлими ходимлари тингловчиларга соҳада амалга оширилган ишлари ҳамда бугунги кунда кўрсатилаётган хизматлар ҳақида тушунтириш бердилар. 

Мазкур Агентликнинг етакчи маслаҳатчиси Азизбек Раҳматов ўз тақдимотида таъкидлаганидек, аввал Давлат хизматлари марказларида 20-30 нафарга яқин одам мурожаат қилган бўлса, ҳозирда уларнинг сони 300-700 нафарга яқинлашди. 

Ҳозирги кунда Марказлар аҳолига 100 га яқин хизматни кўрсатмоқда. 2025 йилгача уларнинг сони 400 га етиши кутилмоқда.

ЎзА
4 974