ЎзА Ўзбек

20.04.2019 18:28 Чоп этиш версияси

Давлат хизмати марказларининг 13 нафар ходими лавозимидан озод этилган

Давлат хизмати марказларининг 13 нафар ходими лавозимидан озод этилган

Адлия вазирлиги кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида давлат хизматлари агентлиги тизимидаги идораларда амалга оширилаётган ишларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Соҳада сифатли хизмат кўрсатилиши ва қонунийликни таъминлаш учун “сирли мижоз” тадбирлари ўтказиб келинаётгани қайд этилди.

Бундай тадбирлар натижасида давлат хизматлари марказларининг 164 нафар ходими огоҳлантирилган, 58 нафар ходимга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган. 13 нафар ходим эса эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган.

Бундан ташқари, туман (шаҳар) адлия бўлимларининг мурожаатлар билан ишлашини ҳам қониқарли, деб бўлмайди. Жумладан, Қонликўл, Кегейли ва Чимбой тумани адлия бўлимлари томонидан мурожаатларни қаноатлантириш даражаси паст. 

Амударё, Қонликўл, Қораўзак, Қўнғирот, Мўйноқ, Тахиатош, Чимбой, Шуманай, Ангор, Денов, Жарқўрғон, Қизириқ, Олтинсой, Термиз, Шеробод, Шўрчи, Боғдод, Бувайда, Данғара, Ёзёвон, Ўзбекистон, Фарғона, Нарпай, Оқдарё, Ургут, Вобкент, Қоровулбозор, Шовот, Янгиариқ, Юқори Чирчиқ, Бектемир, Чилонзор, Қизилтепа, Чортоқ ва Сардоба туманлари ҳамда Термиз, Фарғона ва Нурафшон шаҳар адлия бўлимлари томонидан ҳисобот даврида бирорта ҳам мурожаат жойига чиқиб ўрганилмаган.

Н.Абдураимова, ЎзА
6 961