Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

11.09.2018 10:07 Чоп этиш версияси

Давлат хизматчиси лавозимига муносиблигини исботлашга интилмоқда

Давлат хизматчиси лавозимига муносиблигини исботлашга интилмоқда

Давлат хизматчиси ўзининг кундалик фаолияти билан эгаллаб турган лавозимига муносиблигини исботлаши талаб этилмоқда. Бу эса давлат бошқарувининг барча бўғинларида ходимлардан янгича фикрлаш, инновацион ёндашишни ҳамда доимий равишда ўз билим, малака ва кўникмаларини ошириб боришни тақозо қилмоқда. 

photo5238194032222513596.jpg

Шу боис ҳам Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппарати ва ҳудудий органлари ходимлари касбий малакасини ошириш бўйича назарий ва амалий ўқув семинарлари ўтказилмоқда. Тасдиқланган жадвалга кўра, йил охирига қадар 2500 дан ортиқ ходимни назарий ва амалий семинарларга жалб этиш режалаштирилган.

Сентябрь ойининг илк ҳафтасида кадрлар, ҳужжатлар ва мурожаатлар билан ишлашга мутасадди ва юридик хизмат бўлинмалари ходимлари малакаларини оширган бўлса, жорий ҳафтадан ҳудудий органларнинг инвестицияларни жалб этиш, инновацияларни ва ахборот технологияларини жорий этиш бўлимлари ходимлари амалий семинарларда иштирок этишни бошлади.

ЎзА​​