ЎзА Ўзбек

13.01.2020 Чоп этиш версияси

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари учун замонавий уйлар

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари учун замонавий уйлар

Бухоро шаҳрининг Турди Фароғий кўчасида ҳар бири 30 хонадондан иборат 3 та беш қаватли уй фойдаланишга топширилди. Бу 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни арафасида Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари учун ажойиб байрам совғаси бўлди.

Қувончли воқеа муносабати билан бу ерда бўлиб ўтган тантанали маросимда вилоят ва Бухоро шаҳри ҳокимликлари мутасаддилари, давлат хавфсизлик хизмати ходимлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда вилоят ҳокими, вилоят ҳарбий -маъмурий сектори раҳбари Ў.Барноев ва бошқалар сўзга чиқди.

ДХХ хизматчилари шарафли ва масъулиятли вазифа – муқаддас юртимиз сарҳадлари дахлсизлиги ҳамда халқимизнинг тинч-осойишта ҳаётини таъминлаш йўлида фидойилик ва жасорат намуналарини намойиш қилмоқда, деб таъкидланди маросимда. Улар давлатимизнинг мазкур соҳага қилаётган эътиборини, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш, жумладан, яшаш шароитларини янада яхшилаш борасида ғамхўрликларини доимо ҳис этаётир. Бухоро шаҳрида “Ипотека банк”нинг узоқ муддатли кредитлари асосида 90 оилага мўлжалланган икки, уч ва тўрт хонали турар жойларнинг қурилгани ҳам бунинг яққол амалий ифодаси бўлди. 

photo5251746432157854866.jpg

Мазкур ижтимоий объектлар қурилишига 15 миллиард сўм маблағ сарфланди.

Маросимда хонадон эгаларига уй калитлари тантанали равишда топширилди.

– Албатта, жуда хурсандмиз, – дейди ДХХ хизматчиси Темур Ортиқовнинг турмуш ўртоғи Лайло Аллаберганова. – Қарийб 80 квадрат метрга тенг икки хонали нархи арзонлаштирилган уйимизда ошхона, болалар хонаси ва меҳмонхонагача зарур мебель, газ комфоркаси ва бошқа инвентарлар билан жиҳозланган. – Бундай ғамхўрлик ва қулайлик учун давлатимизга, Президентимизга катта раҳмат!

1 892
Эркин ЁДГОРОВ, ЎзА