ЎзА Ўзбек

14.02.2018 09:56 Чоп этиш версияси

Давлат божхона ва солиқ қўмиталари ҳамда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси раҳбариятида қандай ўзгаришлар бўлди?

Ижтимоий тармоқларда мазкур идоралар раҳбарлари алмашгани ҳақида турли хил хабарлар тарқалмоқда. ЎзА мухбири аниқлик киритиш мақсадида тизимдаги ишончли манбаларга мурожаат қилди. 

Давлат божхона қўмитасидан маълум қилишларича, Муроджон Азимов Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси лавозимига тайинланган. 

М.Азимов бунгача Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Қўмита раиси лавозимида ишлаган Муиджон Тоҳирий вазифасидан озод этилган. 

Давлат солиқ қўмитасидан маълум қилишларича, Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимида ишлаётган Парпиев Ботир Раҳматович ўз иш фаолиятини давом эттирмоқда. Унинг лавозимидан озод этилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз экани маълум бўлди. 

Ички ишлар вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасидан маълум қилишларича, мазкур тузилмага раҳбарлик қилиб келган Баҳодир Қурбонов эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. 

Б.Қурбонов Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони лавозимига тайинланган. 

Фавқулодда вазиятлар вазири бўлиб ишлаётган Рустам Жўраев Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи лавозимига тайинланди, деган хабарлар ҳали ўз тасдиғини топмади. 

ЎзА
11 972