ЎзА Ўзбек

07.08.2018 17:43 Чоп этиш версияси

Давлат бошқаруви академиясининг ҳудудий филиаллари ташкил этилди

Давлат бошқаруви академиясининг ҳудудий филиаллари ташкил этилди
2018 йил 6 августда имзоланган Президент қарорига мувофиқ, Гулистон, Қарши, Самарқанд, Урганч ва Фарғона шаҳарларида Давлат бошқаруви академиясининг ҳудудий филиаллари ташкил этилди.

Ҳудудий филиалларда давлат ва жамият бошқаруви соҳасидаги раҳбар кадрларнинг малакаси оширилади.

Ҳудудий филиалларга мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитлари бўйича Давлат бошқаруви академиясининг факультет деканига тенглаштириладиган директор раҳбарлик қилади. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.

ЎзА
6 339