ЎзА Ўзбек

04.07.2018 14:41 Чоп этиш версияси

Давлат аҳамиятидаги автомобиль йўли таъмирланди

Давлат аҳамиятидаги автомобиль йўли таъмирланди
Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида бир неча йиллардан бери таъмирталаб аҳволга келиб қолган “Қипчоқ – Манғит шаҳри – Туркманистон Pеспубликаси чегараси” давлат аҳамиятидаги автомобиль йўли 20 кун ичида таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда, amunews.uz хабар бермоқда.

Бош пудратчи – “Тахиатош йўл қурилиш-таъмирлаш” давлат унитар корхонаси томонидан ушбу йўлнинг Манғит шаҳрига киришдаги 11,4 километр, шаҳар ичидаги 3 километр қисмини реконструкция қилишга жами 15,2 миллиард сўм маблағ сарфланиб, унга 210 нафардан ортиқ ишчи жалб қилинган.

Йўлнинг шаҳар ичидаги қисмига тунги ёритгичлар ва пиёдалар йўлакчаси қурилган.

Мазкур йўлнинг фойдаланишга топширилиш маросимига Ўзбекистон Pеспубликаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг ўринбосари – бош муҳандис Обид Адилов қатнашди.

0fd0fb12-51b7-4f42-aa0c-accbfa8df3c0.jpg

6aadc88e-4230-4ca6-9e53-38651b9c7696.jpg

1e2f55ed-7d1a-40c9-8627-057c4a66c63c.jpg

1a76c5a7-77c4-41cf-b92b-4710316f583f.jpg

729ee1eb-70df-47ad-bf20-ebd12d9bfab1.jpg


Есимхон Қаноатов

7 413