ЎзА Ўзбек

09.07.2018 14:51 Чоп этиш версияси

Дастурларимиз – амалда

№ 45 Чғотой Дарбоза.jpg

Ҳабибулло АБДУЛЛАЕВ,
“ Чиғатой Дарвоза” МФЙ раиси:


– Маҳалламизда 6210 нафар аҳоли истиқомат қилади. Президентимизнинг туманимизга ташрифи, ҳар бир маҳалла фаолиятига алоҳида эътибор қаратиши, “Обод маҳалла” дастури бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан берган топшириқлари муштарак ютуқларимиз асосидир, десак янглишмаймиз.

Ана шу фаровонлик ишларига ҳамоҳанг тарзда маҳалламизда тўй-ҳашамларни ихчам, камхарж ва ортиқча дабдабасиз ўтказишга ҳам алоҳида эътибор қаратиб, аҳоли ўртасида тарғибот ишларини йўлга қўйганмиз.

Камхарж, исрофгарчиликсиз тўйлар, нафақат, аҳоли манфаатига, айниқса, кераксиз орзу-ҳавас йўлида адашадиган ёшларимизнинг пулни қаерга, қандай тежаш мумкин эканлигини англашларига хизмат қилади. Орттирилган маблағларга фуқароларимиз ўзларининг хусусий тадбиркорликларини йўлга қўйдилар.

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури асосида маҳалламизда ҳам аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, тадбиркорларимиз томонидан мебель, шахмат-шашка ишлаб чиқарадиган цехлар ташкил этилиб, янги ишчи ўринлари яратилди.

ЎзА
13 694