ЎзА Ўзбек

31.08.2018 11:11 Чоп этиш версияси

Дарсликлар тўплами учун ижара тўлови миқдори қанча?

Дарсликлар тўплами учун ижара тўлови миқдори қанча?

Давлат умумтаълим мактабларида дарсликлар тўплами учун ижара тўлови миқдори республика бўйича ягона нархларда белгиланган.

Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали дарсликлар нархларининг 2018/2019 ўқув йили учун белгиланган нархларини яна бир карра эслатади:

• умумтаълим мактабларининг биринчи синф ўқувчиларини учун – бепул;

• 2-синфлари учун 12 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 26 900 сўмни;

• 3-синфлар учун 11 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 13 200 сўмни;

• 4-синфлар учун 11 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 15 300 сўмни;

• 5-синфлар учун 13 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 7 400 сўмни;

• 6-синфлар учун 15 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 14 600 сўмни;

• 7-синфлар учун 16 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 13 700 сўмни;

• 8-синфлар учун 17 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 8 900 сўмни;

• 9-синфлар учун 17 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 9 400 сўмни;

• 10-синфлар учун 17 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 22 800 сўмни;

• 11-синфлар учун 19 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 41 800 сўмни ташкил қилади.

ЎзА
10 276