Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.06.2018 15:37 Чоп этиш версияси

Дўст билан обод уйинг...

Ўзбекистонда 138та миллий маданий марказ, 34та дўстлик жамияти фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида «Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада такомиллаштириш масалалари» мавзуида илмий-амалий семинар ташкил этилди.

Унда тадқиқотчи олимлар, миллий маданий марказлар раҳбарлари ва фаоллари, дўстлик жамиятлари мутасадди ходимлари, турли вазирлик ва ташкилотлардан таклиф этилган меҳмонлар иштирок этди.

Қўмита республикамиздаги 138 миллий маданий марказ, 34 дўстлик жамияти фаолиятини мувофиқлаштириб, Ўзбекистондаги барча миллат ва элатларнинг тарихи, маданияти, маънавий қадриятлари, анъана ҳамда урф-одатларини асраш, ҳар томонлама ривожлантириш, миллатлараро муносабатларни уйғунлаштириш, жамият ва давлатни барқарор ривожлантиришга катта ҳисса қўшиб келмоқда.

Семинарда миллатлараро муносабатлар, дўстлик жамиятлари фаолияти ҳақида маълумот берилди.

М.Қосимова, ЎзА
2 639