ЎзА Ўзбек

25.05.2020 Чоп этиш версияси

COVID-19га қарши вакцина биринчи бўлиб АҚШда яратилиши айтилмоқда

COVID-19га қарши вакцина биринчи бўлиб АҚШда яратилиши айтилмоқда

АҚШ президенти Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Роберт ОʼБрайеннинг фикрича, коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқаришда АҚШ дунёда биринчи мамлакат бўлади.

Meet the Press дастурида маслаҳатчига Хитой коронавирусга қарши биринчи бўлиб вакцина ишлаб чиқариши мумкинми, деб савол берилганда, у “менинг фикримча, Америка биринчи бўлади“, — деб жавоб берди.

Жонс Хопкинс университетининг сўнгги маълумотларига кўра, АҚШда ҳозиргача вирус юқтирганларнинг сони 1,6 миллион кишига етган ва 97 минг ҳолатда ўлим қайд этилган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги маълумотига кўра, дунё бўйича 5,1 миллиондан зиёд киши инфекцияга чалинган, қурбонлар сони 333 минг кишидан ошди.



3 632
ЎзА