ЎзА Ўзбек

27.08.2018 20:14 Чоп этиш версияси

“Cobalt” автомашинасининг пули олиб берилди

“Cobalt” автомашинасининг пули олиб берилди
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятилари Федерацияси Бухоро вилоят ҳудудий бирлашмаси “Ишонч телефони”га Шофиркон тумани “Жойробод” маҳалла фуқаролар йиғини "Жойрабод" кўчаси 540 уйда яшовчи фуқаро Тиллаева Насиба Бухоро шаҳридаги “Умид Савдо Файз Инвест” МЧЖга қарашли “Умид лизинг” корхонасидан норози бўлиб берган оғзаки мурожаати “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти тўғрисида”ги қонун талаблари доирасида ўрганилди. 

Мурожаат Бухоро шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан ўрганиб чиқилганда: Истеъмолчи билан 2018 йил 3 феврал куни шартнома тузилган бўлиб 38734000 сўм тўловни амалга оширган. Ушбу шартномада кўрсатилган муддатдан 120 кун ўтиб кетган бўлса-да фуқаро машинасини ололмагани аниқланди.

Аризани ўрганиш жараёнида истеъмолчининг “Умид Савдо Файз Инвест” МЧЖга қарашли “Умид лизинг” корхонасидан 38734000 сўм пули олиб берилди ҳамда истеъмолчининг муаммоси ижобий ҳал этилди. “Умид Савдо Файз Инвест” МЧЖга қарашли “Умид лизинг” корхонаси раҳбарияти ва ходимлари юқорида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш ва бундан кейин бундай ҳолатларни қайтармаслиги тўғрисида огоҳлантирилди. 

Азизбек Бобоев, 
Бухоро шаҳар ИҲҲҚ жамияти
Ахборот ва матбуот мутахассиси

6 178