ЎзА Ўзбек

18.08.2018 22:01 Чоп этиш версияси

Cиртқи таълим шаклига ўтказилган тест синовларининг биринчи кунида ўртача ўтиш бали 65,2 ни ташкил этди

Cиртқи таълим шаклига ўтказилган тест синовларининг биринчи кунида ўртача ўтиш бали 65,2 ни ташкил этди

Давлат тест маркази томонидан эълон қилинган, республика олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синовларининг биринчи куни натижаларига қараганда, тўлов-контракт бўйича энг юқори ўтиш бали 108,7 баллни ташкил этди. Бу кўрсаткич Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг “Ўзбек тили ва адабиёти” таълим йўналишига тўғри келади. Ўртача ўтиш бали эса 65,2 балл бўлди.

Тест синовлари натижалари Давлат тест марказининг www.dtm.uz сайтида 2018 йил 18 август куни соат 17.45да эълон қилинган.

Маълумот учун: 17 август куни тест синовлари шахсни идентификациялаш воситалари, видеофиксация ҳамда доимий видеокузатув қурилмалари билан жиҳозланган 52 та бинода 28 та олий таълим муассасаларининг 55 та таълим йўналиши бўйича ўтказилди. Тест синовларида 49 982 нафар абитуриент иштирок этди, 3385 нафари келмади. Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 72 нафар абитуриент тест синовларидан четлаштирилди.


ЎзА
5 516