ЎзА Ўзбек

16.05.2019 17:32 Чоп этиш версияси

Чуст туманида “Истеъмолчи кутубхонаси” қурилади

Чуст туманида “Истеъмолчи кутубхонаси” қурилади

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Ж.Саримсоқов ҳамда Чуст туман ҳокими Б.Охунов иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Федерация раиси ва туман ҳокими Федерация томонидан Чуст туманида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусида ушбу йўналишда қилиниши зарур бўлган режалар хусусида, шунингдек, туман марказий қисмида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Чуст туман жамияти маъмурий биноси ҳамда "Истеъмолчи кутубхонаси"нинг қурилиши юзасидан фикр алмашишди.

photo5399932433186532124.jpg

Туман ҳокими Федерация ташаббусларини қўллаб қувватлади ва келгусида ҳам янги лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди.

ЎзА
2 201