Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.07.2018 17:45 Чоп этиш версияси

Чимбой туманида янги марказ

Чимбой туманида янги марказ
Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида “Аёллар ижтимоий мослашув маслаҳат маркази” иш бошлади. 

Туман марказидаги “Бахт уйи” биносида жойлашган марказда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, оиласида зўравонликка дуч келган хотин-қизларга руҳий, тиббий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади.

– Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ташкил қилинаётган бу каби марказларнинг асосий иш фаолияти хотин-қизлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, уларга руҳий ва тиббий кўмак кўрсатиш, оиладаги келишмовчиликларни бартараф этиш, шунингдек, ажралишлар ва ўз жонига қасд қилиш каби салбий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Иброҳимова. – Жазони ўташ жойларидан қайтган, турли сабабларга кўра оиласидан узоқда бўлган аёлларнинг бандлигини таъминлаш, уларни соғлом турмушга қайтаришга кўмаклашади. 

5.jpg

Оналар ва болалар, мулоқот хоналарига эга марказ 24 соат давомида фаолият кўрсатади.

4.jpg

Президентимизнинг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида бундай марказлар Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё, Хўжайли, Нукус туманларида ҳам ташкил этилди.

Е.Қаноатов, ЎзА
5 726