ЎзА Ўзбек

06.08.2018 Чоп этиш версияси

Чилида елим халталардан фойдаланиш тақиқланмоқда

Чилида елим халталардан фойдаланиш тақиқланмоқда

Чили ҳукумати харидда елим халталардан фойдаланишни тақиқлайди.

Мамлакат Жанубий Америка давлатлари орасида биринчилардан бўлиб, савдо-сотиқ муносабатида елим халталардан фойдаланмасликни қонуний тарзда тақиқлади.
Янги қонун лойиҳаси Конгресс томонидан ишлаб чиқилиб, мамлакат раҳбари Себастиан Пенера томонидан тасдиқланди.

Унга кўра, пластик халтачалардан фойдаланиш кичик харидлар учун 2 йилга, катта харидлар учун эса 6 ой муддатга тақиқланди. Қонунни бузган фуқароларга солинадиган жарима қиймати эса 370 $ миқдорда белгиланди.

“Янги ўрнатилган қонун Чили давлатининг атроф-муҳитни тоза сақлашида қўйилган янги қадамдир”, дейди мамлакат раҳбари ўз чиқишларида.

10 030
Зуҳра Мирзабоева, ЎзА