Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

10.09.2018 15:34 Чоп этиш версияси

«Chevrolet Captiva» энди ишлаб чиқарилмайди

«Chevrolet Captiva» энди ишлаб чиқарилмайди

«GM UZBEKISTAN» АЖнинг маълум қилишича, «General Motors» компаниясининг моделлар қаторини янгилаш борасидаги глобал стратегиясига мувофиқ, «Chevrolet Captiva» автомобилини «GM Uzbekistan» ишлаб чиқариш қувватларида йиғиш якунланади.

Шу муносабат билан ушбу моделдаги автомобилларни етказиб бериш бўйича шартномаларга аризаларни рўйхатдан ўтказиш бугундан тўхтатилади.

Шунингдек, «GM Uzbekistan» АЖ дилерлик корхоналари билан биргаликда «Chevrolet Captiva» русумидаги автомобилларга тузилган шартномалар учун истеъмолчилар олдида ўзининг мажбуриятларини йил охиригача тўлиқ етказиб берилишини таъминлайди.

Таъкидлаш жоизки, «Chevrolet Captiva» автомобили мамлакатимиз бозорига кириб келганига роппа-роса 11 йил тўлди. Илк бор Captiva автомобилини Ўзбекистонда йирик тармоқли йиғиш 2007 йилнинг октябрь ойидан бошланган. 2011 йилнинг сентябрь ва 2017 йилнинг февраль ойларида автомобилнинг янгиланган модели чиқарилган.

ЎзА