Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

30.08.2018 12:49 Чоп этиш версияси

Чўлпон ҳаётидан сўзловчи асар

Чўлпон ҳаётидан сўзловчи асар

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида ёзувчи Наби Жалолиддиннинг улуғ маърифатпарвар адиб Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи “Тегирмон” романининг тақдимоти ўтказилди.

Тадбирда истиқлол йилларида миллий қадриятларни тиклаш, тарихимизни холис ва ҳаққоний ўрганиш, улуғ аждодларимиз хотирасини эъзозлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Мазкур асарнинг китобхонларга тақдим этилиши миллий озодлик йўлида курашган ва бу йўлда қурбон бўлган маърифатпарвар боболаримизнинг бой маънавий меросини тарғиб қилиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганининг далилидир. Пойтахтимизда "Шаҳидлар хотираси" ёдгорлик мажмуи, "Қатағон қурбонлари хотираси" музейи барпо этилгани улар қалбимиз ва хотирамизда мангу яшашини англатади.

Наби Жалолиддиннинг ушбу романи мустабид тузум маърифатпарвар шоир бошига солган қора кунлар, доимий таъқиб, тазйиқ, разилликлар, аянчли қисматлар, адолатсизлик ҳақида сўзлайди.

Мазкур асар Чўлпоннинг машаққатли ҳаёт йўли ва ўша давр тарихини ўрганиш йўлидаги салмоқли қадамлардан биридир.

Б.Мелиқулова, ЎзА
3 807