ЎзА Ўзбек

18.07.2018 11:38 Чоп этиш версияси

Чўкаётган қизча омон қолди

Чўкаётган қизча омон қолди
Ҳавонинг иссиқ шу кунларида кўпчилик оилавий бўлиб очиқ ҳавзаларда чўмилиш учун боришмоқда. Баъзи ота-оналарнинг эътиборсизлиги туфайли нохуш ҳолатлар ҳам юзага келяпти.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 15 июль куни Навоий вилояти Қизилтепа туманида “Тўдакўл” сув ҳавзасининг чўмилиш учун мўлжалланган қисмида, 2010 йилда туғилган А.З исмли қизча ота-онаси билан чўмилишга келди. Шундан сўнг, назоратсиз қолган бола ҳаво тўлдирилган баллон ёрдамида чўмилаётган вақтида сувга тушиб, чўка бошлади. Айни дамда навбатчиликни ўтаётган Навоий вилояти ФВБ қутқарувчилари зудлик билан етиб бориб, қутқарув ишларига киришди. Амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида қизча омон қолди ва ота онасига соғ-саломат топширилди.

Ҳурматли ота-оналар, чўмилиш пайтида фарзандларингизни зинҳор қаровсиз қолдирманг!

ЎзА
9 426