Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.11.2017 17:48 Чоп этиш версияси

Cайёр малака ошириш ўқувлари ташкил этилди

Навоийда сайёр малака ошириш ўқувларида иштирок этган давлат органлари, корхона ва ташкилотларнинг 54 нафар юридик хизмати ходимлари ҳамда 20 адвокатга сертификат ва фахрий ёрлиқ топширилди.

Навоий давлат педагогика институтида ўтказилган ўқувларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази профессор-ўқитувчилари дарс ўтди.

Вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Ш.Баҳронов, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази профессори, юридик фанлари доктори Х.Файзиев ва бошқалар мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш ва ҳуқуқни амалиётда қўллаш жараёнида соҳа мутахассисларининг билим ва малакасини ошириш, адолат, инсонпарварлик тамойиллари асосида мустақил фаолият юритишида кенг имкониятлар яратилаётганини таъкидлади.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.

Президентимизнинг 2017 йил 19 январдаги “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази ҳамда вилоят адлия бошқармаси томонидан ўтказилган ўқувларга вилоятда фаолият юритаётган юридик хизмат ходимлари, адвокатлик институти вакиллари жалб этилди.

Машғулотлар алоҳида гуруҳларга бўлинган ҳолда ташкил этилиб, турли тақдимотлар, амалий иш жараёнида учрайдиган муаммоли масалалар муҳокамаси каби йўналишларда олиб борилди.

– Мамлакатимизда юридик хизмат фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида сайёр ўқувлар ташкил этилаётгани биз, соҳа ходимлари учун ғоят фойдали бўлмоқда, – дейди Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Навбаҳор тумани бўлими бош юрист-консульти Моҳира Халилова. – Малакали мутахассислар, профессор-ўқитувчилар томонидан олиб борилган машғулотлар тажриба ва маҳоратимизни оширишга хизмат қилди. Қонунчиликдаги ўзгариш ва янгиликларни назарда тутган ҳолда, ҳуқуқни амалиётда қўллаш борасида кўникмалар ҳосил қилдик.

Тадбирда Навоий вилояти ҳокими Қ.Турсунов сўзга чиқди.

Нуриддин Раҳимов, ЎзА
1 847






Все о погоде - Pogoda.uz