ЎзА Ўзбек

10.09.2019 Чоп этиш версияси

Бюджетдаги қўшимча маблағларнинг қаерга сарф қилинишини истайсиз?

Бюджетдаги қўшимча маблағларнинг қаерга сарф қилинишини истайсиз?


Жорий йилнинг биринчи чорагида маҳаллий бюджетларда шаклланган маблағлар ҳажми Республика бўйича 253,4 миллиард сўмни ташкил қилган. Шундан 28,9 миллиард сўм порталга келиб тушган ҳамда овоз бериш жараёнида қўллаб-қувватланган таклифларга асосланган тадбирларга йўналтирилган.

Хусусан, ушбу даврда Тошкент вилояти Оққўрғон тумани бюджетида 1,62 миллиард сўм миқдордаги қўшимча маблағлар шаклланган. Очиқ бюджет порталида кўрсатилган миқдордан 10 фоиз — 162 миллион сўмни маҳаллий аҳоли томонидан берилган таклифларга асосан ажратилиниши тўғрисида эълон жойлаштирилган. Онлайн-муҳокамаларда энг кўп овозни ўзбек халқининг атоқли шоири Ҳамид Олимжон номи билан аталувчи МФЙдаги шоир монументи жойлашган ҳудудни ободонлаштириш ва унинг атрофида кутубхона ҳамда сайилгоҳ барпо этиш таклифи олган. Туман ҳокимининг 2019 йил 8 июндаги 142-Ф-сонли фармойишига биноан ҳудудни ободонлаштириш, хиёбон ва кутубхона қуриш мақсадида 200 миллион сўм маблағ ажратилди. Бугунги кунда ишлар муваффақиятли якунланиб, объектлар Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги арафасида ўзига хос совға сифатида тақдим этилди.

photo5458581229520661830.jpg

Сурхондарё вилояти Ангор туманининг бюджетида биринчи чоракда 1,35 миллиард сўмдан ортиқ қўшимча маблағ шаклланган. Порталда, аҳолидан ушбу сумманинг 10% қайси мақсадларда сарфлаш бўйича келиб тушган ғоялар ўрганилгач, туман марказида замонавий кутубхона қуриш таклифи энг кўп овоз олгани аниқланган. Туман ҳокимининг 2019 йил 25 июндаги 180-Ф-сонли фармойишига асосан, тегишли маблағлар ажратилган. Ҳозирги кунда қурилиш ишлари давом этмоқда.

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани бюджетида эса жорий йилнинг биринчи чораги мобайнида 1,59 миллиард сўм қўшимча маблағлар шаклланган. Очиқ бюджет порталидаги муҳокамалар давомида фуқаролар томонидан “Деҳқонобод” МФЙ ҳудудида Кичикўра дарёси устидан кўприк қуриш таклифи билан чиқишган. Шу муносабат билан шаклланган қўшимча маблағларнинг 10 фоизини йўналтирилди. Қурилиш ишлари якунланиб, кўприк фойдаланиш учун топширилди.

photo5458581229520661831.jpg

Хоразм вилояти Хива шаҳри бюджетида биринчи чоракда шаклланган қўшимча маблағлар миқдори 1,15 миллиард сўмни ташкил этган. Овоз бериш жараёнида, келиб тушган таклифлар орасидан кўл ёнида жойлашган 11-сонли мактаб атрофини ўраш ташаббуси аҳоли томонидан қўллаб-қувватланган. Шу мақсадда шаклланган қўшимча маблағлардан пул ажратилиниб, мактаб атрофи тўлиқ ўраб олинди ва болалар хавфсизлиги таъминланди.

photo5458913883327671265.jpg

Эслатиб ўтамиз, сиз ҳам туманингиз бюджетида шаклланадиган қўшимча маблағларнинг йўналишини аниқлашда қатнашишингиз мумкин. Бунинг учун www.openbudget.uz порталида рўйхатдан ўтинг ва ўз таклифларингизни қолдиринг. Очиқ мулоқот ва овоз бериш жараёнлари ҳар чорак якунидан сўнг, биринчи ойда ўтказилади, дейилади Молия вазирлиги хабарида.


4 321
ЎзА