ЎзА Ўзбек

25.08.2018 13:37 Чоп этиш версияси

"Бузрук", "рост", "наво", "дугоҳ", "сегоҳ", "ироқ" мақом намуналаридан компазициялар намойиш этилади

"Бузрук", "рост", "наво", "дугоҳ", "сегоҳ", "ироқ" мақом намуналаридан компазициялар намойиш этилади

Халқаро мақом санъати форумини юқори савияда ўтказиш мақсадида Шаҳрисабз шаҳрида махсус амфитеатр барпо этилмоқда. 

Оқсарой атрофидаги майдонлар ҳудудлар кесимида тақсимланиб, миллий урф-одатлар, анъана ва қадриятларни акс эттирувчи сценарий ва дастурлар лойиҳалари устида иш олиб борилмоқда. Саҳна декорацияси, майдонни ободонлаштириш устидаги ишлар қизғин тус олган. Форумга тайёргарлик жараёнида мингга яқин киши иштирок этмоқда. 

Анжуманнинг очилиш маросими бадиий дастурида режиссёр Б.Йўлдошев тавсиясига кўра Бухоро, Хоразм ва Тошкент-Фарғона мақом йўналишлари бўйича вилоятлар мақом ансамблларининг чиқишлари – мусиқий композициялар режалаштириляпти. Шунингдек, Шаҳрисабз ёш мақомчиларининг ижролари ва Юнус Ражабий номидаги “Мақом” ансамбли томонидан “Шашмақом”нинг дунёда эътироф этилган 6 та шўъба тармоғи: “Бузрук”, “Рост”, “Наво”, “Дугоҳ”, “Сегоҳ”, “Ироқ” мақом намуналаридан композициялар намойиш этилиши кўзда тутилган.

7cc0d7af-7882-40d1-afa0-4f3c46edee4f.jpg

Эслатиб ўтамиз, юртимизда илк бора ташкил этилаётган мазкур халқаро форум Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳамда 2018 йил 6 апрелдаги “Халқаро мақом санъати анжуманини ўтказиш тўғрисида”ги қарорларига асосан жорий йилнинг 6-10 сентябрь кунлари ўтказилади.

ЎзА
4 272