ЎзА Ўзбек

26.08.2018 13:06 Чоп этиш версияси

Буюртма бажарилди, аммо кечикиб...

Буюртма бажарилди, аммо кечикиб...
Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ишонч телефонига Навоий вилояти Навбаҳор туманида истиқомат қилувчи Гўзал Эгамова мурожаат қилган. Унда айтилишича, истеъмолчи Каттақўрғон тумани "Вайрот" маҳалласида жойлашган металл, тунука буюмлар тайёрлаш ва таъмирлаш билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркор Анвар Мусаевга хонадонида қурилаётган иссиқхона учун жиҳозлар етказиб ва қуриб беришни буюртма қилган.

Аммо ёз ўтиб кетганига қарамай, иссиқхона ишлари якунига етказилмаган. Шикоят вилоят Каттақўрғон тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутасадди ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди. Маълум бўлишича, тадбиркорда қурилиш материаллари вақтинча йўқлиги сабабли иссиқхона қурилиши якунланмай қолган. Мурожаатдан сўнг А.Мусаев бошлаган ишини охирига етказди – иссиқхонани қуриб берди ва фаолиятида йўл қўйган камчилик учун Г.Эгамовадан узр сўради.

Г.Бердиёрова, ЎзА
4 952