ЎзА Ўзбек

14.02.2020 Чоп этиш версияси

Буюк сиймоларга эҳтиром

Буюк сиймоларга эҳтиром

Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги 23-болалар мусиқа ва санъат мактабида буюк алломаларимиз Мир Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди кунлари муносабати билан “Назм ва наво” кўргазмали тадбири ташкил этилди.

photo5348466759201565986.jpg

photo5348466759201565988.jpg

Адабиётшунос олимлар, шоир ва ёзувчилар, ижодкор ёшлар иштирокидаги тадбирда Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг маънавий мероси халқимиз қалбидан мустаҳкам жой олгани, ёшлар тарбиясида муҳим аҳамият касб этиши ҳақида сўз юритилди.

photo5348466759201565985.jpg

photo5348466759201565987.jpg

Тадбир давомида мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган ижодий дастур намойиш этилди. Унда буюк бобокалонларимиз қаламига мансуб ғазал ва рубоийлардан намуналар ўқилди. Улар асосида яратилган қўшиқлар ижро этилди. Навоий ва Бобур сиймоси ҳамда улар яшаган давр муҳитини саҳнада моҳирона тарзда гавдалантирган театр санъати бўлими ўқувчиларининг чиқиши, айниқса, кўпчиликда катта таассурот қолдирди.

photo5348241346432969916.jpg

photo5348241346432969915.jpg

Тадбир доирасида тасвирий санъат бўлими ўқувчилари ижодига оид кўргазма ташкил этилди.

935
Фарҳод АБДУРАСУЛОВ (сурат), ЎзА​