ЎзА Ўзбек

09.07.2018 21:01 Чоп этиш версияси

Буюк шоир ижодига бағишланди

Буюк шоир ижодига бағишланди
Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика институти ахборот-ресурс марказининг Фориш тумани филиалида улуғ қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ижодий фаолиятига бағишланган китоблар кўргазмаси ташкил этилди. 

Кўргазма очилишига бағишлаб ўтказилган китобхонлар конференциясида Абай адабий меросини ўрганиш қозоқ ва ўзбек халқлари ўртасидаги маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди. Бунда Президентимизнинг 2017 йил 13 мартдаги “Буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш тўғрисида”ги қарори муҳим аҳамият касб этмоқда. 

Кўргазма доирасида ахборот-ресурс маркази туман филиали ва 33-умумтаълим мактаби кутубхонаси билан ҳамкорликда ўқувчилар ўртасида “Абай Қўнонбоев ҳаёти ва ижодий фаолияти” мавзуида иншолар кўрик-танлови ўтказилди. 

Энг яхши иншо муаллифлари – Дилноза Ўстемирова, Севинч Мустафоева, Севара Бурҳонова, Нигора Зокирова фахрий ёрлиқ билан тақдирланди, уларга Абай асарлари тақдим қилинди. 

Т.Бекназаров, ЎзА
10 849