ЎзА Ўзбек

25.07.2018 11:44 Чоп этиш версияси

Бутунроссия кинематография давлат институти филиали юртимизда иш бошлайди

Бутунроссия кинематография давлат институти филиали юртимизда иш бошлайди
Президентимизнинг жорий йил 24 июлдаги “Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида бу қуйидагича белгиланди.

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг иқтидорли битирувчиларини ҳамда институтда “Ижро этувчи продюсер” ва “Кинорежиссура ва кинодраматургия” йўналишлари бўйича дастлабки саралашдан ўтган бакалавр даражасига эга миллий кинематография соҳасининг мутахассисларини С.А.Герасимов номидаги Бутунроссия кинематография давлат институти (кейинги ўринларда – БКДИ) қошидаги “Кино ва телевидение”нинг олий курсларига ўқишга юборилади.

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти бакалавриатининг ихтисослашган йўналишлари иқтидорли битирувчилари учун БКДИ ассистентура-стажировкасида “Ижро этувчи продюсер”, “Драматургия” ва “Аудиовизуал санъат режиссураси” мутахассисликлари бўйича ўқишлар ташкил этилади.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳрида кинематография соҳасининг малакали кадрларини тайёрлаш бўйича БКДИ филиалини (қўшма факультетини) очиш, ўқитувчилик фаолиятига БКДИ юқори курсларида ва ассистентура-стажировкасида аввал тайёргарликдан ўтган мутахассисларни, шунингдек, мастер-класслар ўтказиш учун институт профессор-ўқитувчилари жалб қилинади.

ЎзА
3 775