Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.05.2017 15:38 Чоп этиш версияси

“Бургутлар” жамоаси ғолиб

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган “Шунқорлар” мусобақасининг Сирдарё вилояти босқичида 11 жамоа иштирок этди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёш авлодни ҳар томонлама баркамол инсонлар этиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Иштирокчилар сафда юриш, мерганлик, югуриш, тўсиқлар оша югуриш, ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий тайёргарлик каби шартлар бўйича ўзаро баҳслашди.

Мирзаобод хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг “Бургутлар” жамоаси ғолиб бўлди ва мусобақанинг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

– Коллежимизда замонавий таълим олишимиз, касб-ҳунар сирларини пухта эгаллашимиз ва жисмоний чиниқишимиз учун барча шароит яратилган, – дейди ғолиб жамоа сардори Нурмуҳаммад Абдураззоқов. – Таълим муассасамиз туманимизда жойлашган ҳарбий қисм билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйган. Бугун нафақат мусобақада иштирок этдик, балки кўплаб дўстлар орттирдик. Биз, ёшларнинг ҳеч кимдан кам бўлмай улғайишимиз, замонавий билим олишимиз, касб-ҳунарларни пухта ўзлаштиришимиз ва ўз имкониятларимизни кенг намоён этишимиз учун барча шароит яратиб берилаётгани учун давлатимиз раҳбаридан миннатдормиз.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА
7 520






Все о погоде - Pogoda.uz