Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

09.11.2017 16:53 Чоп этиш версияси

Бунёдкорлик ишлари авжида

Бунёдкорлик ишлари авжида Президентимиз Шавкат Мирзиёев шу йил июль ойида Наманган вилоятига ташрифи чоғида вилоят марказининг Уйчи кўчасида олиб борилаётган қайта қуриш ишларининг бориши билан танишиб, зарур кўрсатмалар берган эди.

8.jpg

Айни пайтда бу ерда тегишли лойиҳанинг биринчи босқичи доирасида 17 та кўп қаватли тураржой биноси ва 10 дан зиёд инфратузилма объектини қуриш ишлари жадал олиб борилмоқда.

6.jpg

5.jpg

Бунёдкорлик ишларида “Глобус қурилиш-монтаж” масъулияти чекланган жамияти ишчи-хизматчилари ҳам фаол иштирок этаётир. Зокиржон Алимов раҳбарлик қилаётган жамоа аъзолари кўп қаватли уйлардан бирини барпо этмоқда. Тўрт қаватли, 36 хонадонга мўлжалланган бинонинг биринчи қаватида савдо ва маиший хизмат шохобчалари жойлашади. Корхона иш бошқарувчиси Орифжон Усмоновнинг айтишича, замонавий қиёфада қад ростлайдиган мазкур объект келаси йил август ойида, Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилади.

Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
4 881






Все о погоде - Pogoda.uz