Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.08.2018 15:19 Чоп этиш версияси

Булунғурда сайёр қабул

Булунғурда сайёр қабул
Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов 4 август куни Булунғур туманида сайёр қабул ўтказди.

Килдон қишлоғида ўтказилган қабулда вилоятдаги мутасадди идоралар раҳбарлари ҳам қатнашди.

Вилоят ҳокими ҳар бир мурожаатни диққат билан эшитиб, ўртага ташланган масалаларни ўз ўрнида, қўшимча ўрганиш талаб этадиган муаммоларни қисқа фурсатда ҳал этиш чораларини кўрди. Мутасадди раҳбарларга муддати белгиланган ҳолда қатъий вазифа ва топшириқлар берилди.

3e7ef223-26b0-4675-bdff-22b56a5315e1.jpg

– Онам ногиронлиги туфайли "Меҳрибонлик уйи"да катта бўлганман, – дейди "Хўжабачча" маҳалласида яшовчи Қувондиқ Сафаров. – Уй-жой қуришга имкониятим етмаяпти, онамга ҳам нафақа тайинланмаган. Шу масалаларда ёрдам сўрадим. Вилоят ҳокими шу ернинг ўзида тегишли ўринбосарига масалаларни ижобий ҳал қилишни топширди.

e3e7edb4-fd67-43fa-be4a-036ec37f8013.jpg

Қабул давомида аҳоли томонидан қишлоқларда мактабгача таълим муассасалари ташкил этиш, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш, коммунал соҳадаги камчиликларни бартараф этиш, уй-жой билан таъминлаш сингари 246 та масала юзасидан мурожаатлар тушди.

39a0a17c-7dfd-4d3d-968c-cef442a5adf7.jpg

Сайёр қабулдан сўнг вилоят ва туман ташкилотлари раҳбарлари маҳаллаларга бориб, аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилди.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА
13 564