ЎзА Ўзбек

17.10.2018 15:28 Чоп этиш версияси

​Булунғур тумани халқ таълими бўлими мудирига интизомий чора кўрилади

​Булунғур тумани халқ таълими бўлими мудирига интизомий чора кўрилади

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида эълон қилинган "Муаллим нодон бўлса ёхуд Булунғур туман Халқ таълими бўлими мудири саводсизларча имзолаган ҳужжатлар ҳақида" сарлавҳали мақола
 ҳамда ижтимоий тармоқларда эълон қилинган Булунғур тумани халқ таълими бўлими мудири томонидан имзоланган хатлардаги имловий ва услубий хатолар кўрсатилган фикрлар юзасидан Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси муносабат билдирди.

Бошқарма бошлиғи Р.Юлдашевнинг қайд этишича, мақола вилоят халқ таълими бошқармасининг кенгайтирилган аппарат йиғилишида муҳокама қилинган.

Йиғилишда Булунғур туман халқ таълими бўлими мудири А.Умрзоқов ҳамда бўлим ходими Ф.Муродовга ўз вазифасига масъулиятсизлик билан қарагани учун интизомий жазо чораси қўллаш белгиланди.

Шунингдек, барча туман, шаҳар халқ таълими бўлими мудирлари келгусида бу каби қўпол хато ва камчиликларга йўл қўймаслик бўйича огоҳлантирилди.​

ЎзА
9 211