Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.09.2017 20:17 Чоп этиш версияси

Булоқбоши туманида ичимлик суви тақсимлаш иншооти фойдаланишга топширилди

"Саноат" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган туман “Сувоқова” давлат унитар корхонасига қарашли сув тақсимлаш иншоотининг очилишига бағишланган тадбирда мамлакатимизда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, турмуш шароитини янада яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Президентимизнинг жорий йил 20 апрелдаги “2017-2021 йилларда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастури тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишларни янги босқичда давом эттиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мазкур ҳужжатда, айниқса, қишлоқ аҳолиси учун янада қулай ва муносиб ижтимоий-маиший шароитлар яратиш, 2017-2021 йилларда мамлакатимизда ичимлик суви таъминоти ва канализация хизмати кўрсатиш самарадорлигини ошириш, истеъмолчиларнинг барча ҳудудларда сифатли ичимлик сувидан фойдаланишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Жорий йилда вилоятда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашга қаратилган умумий қиймати 44 миллиард сўм бўлган лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, Андижон шаҳридаги “Just Moment" масъулияти чекланган жамияти томонидан "Мундуз-Саноат" сув тармоғи лойиҳаси доирасида олиб борилган қурилиш ишларига қарийб 7 миллиард сўм сарфланди, 14 километр масофага сув қувури тортилди. Бу Булоқбоши туманидаги Истиқлол, Нефтчилар, Саноат, Баландчек маҳаллалари аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш имконини берди.

– Маҳалламиз аҳолиси учун ичимлик суви бир неча километр узоқдан транспортда ташиб келинар эди, – дейди Саноат маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси Муҳаммаджон Йўлдошев. – Янги сув тақсимлаш иншооти барпо этилиши билан ушбу муаммо тўла-тўкис ҳал этилди. Бундан ёшу кекса, айниқса, аёлларимиз ниҳоятда хурсанд.

Чекка ҳудудларда аҳолининг турмуш фаровонлигини юксалтириш, маиший шароитини яхшилашга қаратилган бундай эзгу ишлар юртдошларимизнинг давлатга, эртанги кунга ишончини мустаҳкамламоқда.

Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов сўзга чиқди.

Фахриддин Убайдуллаев, ЎзА
2 447






Все о погоде - Pogoda.uz