Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Фарҳод Умаров бошчилигидаги мутасаддилар “Бухоротехнопарк” ДУК фаолияти ва ҳудудда инвесторлар томонидан олиб борилаётган ишларнинг аҳволи билан танишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги “Иқтисодиётда хусусий мулкчилик аҳамияти ва улушини ошириш тўғрисида”ги қарорига асосан ташкил этилган мазкур ташкилотнинг умумий майдони қарийб 54 гектардан иборат.

“Бухоротехнопарк” ДУК Бухоро шаҳар ҳокимлиги ҳузурида 2014 йилда ташкил этилган бўлиб, 32 та мулкий мажмуа объектлари 22 та хўжалик юритувчи субъектларни ўз ичига олади. Уларга 1 йилдан 3,5 йилгача муддатларда 862,5 миллиард сўм миқдорида инвестиция киритиш ва 24 минг 780 та янги иш ўрни яратиш шарти билан “ноль” харид қийматда тасарруф этиш ҳуқуқисиз берилган.

Шундан 3 та объектга 1,5 миллиард сўмлик 26 та, 12 та объектга 59,6 миллиард сўмлик 839 та, 4 та объектга 110 миллиард сўмлик 1 минг 145 та, 2 та объектга 18,2 миллиард сўмлик ва 240 та, 1 та объектга 672 миллиард сўмлик ва 20 минг та ишчи ўрни яратиш ҳисобига инвестиция киритиш шарти билан ишга тушириш мажбурияти юклатилган. Айни кунга қадар ушбу комплексда 23 та лойиҳадан 13 таси амалга оширилмоқда. Натижаси 53 миллиард сўм миқдорида инвестиция маблағлари киритган. 868 та янги иш ўрни яратилган.

Аксарият тадбиркорлик субъектларининг инвестиция мажбуриятларини бажариш муддати аллақачон етиб келган бўлсада, бу борада улар томонидан айтарли саъй-ҳаракатлар бошланмаган. Ички йўллар, ичимлик суви таъминоти ва канализация тизими, муҳандислик-коммуникация тармоқлари бўйича ҳам муаммолар мавжуд. “Бухоротехнопарк” ДУК ҳудудида фаолият олиб бораётган барча корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари билан биргаликда объектларнинг атрофларида тўпланиб қолган қурилиш ва бошқа турли чиқиндилардан тозалаш, атрофни ободонлаштириш, дарахт ўтказиш, кўкаламзорлаштириш ишларини бажариш талаб этилади.

Вилоят раҳбари масъулларга “Бухоротехнопарк” ДУК объектларида муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини қайта тиклаш ишларини бажариш, ҳудудда ичимлик суви ва оқава тизимини қуриш ҳамда ички йўлларни асфальтлаштириш ишларини якунлаш, ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш юзасидан топшириқлар берди.

Технопаркда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар учрашувда ана шу саволларга жавоб изланди. Муаммолар ўрганилди, фикр-мулоҳазалар, таклифлар эшитилди.

“Бухоротехнопарк” ДУК ҳудудида жойлашган корхона ва ташкилотларда санитария-гигена қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш юзасидан ҳам вазифалар юкланди.

photo_2020-10-12_16-55-33.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Бухоротехнопарк” ДУК ҳудудида 24 минг 780 та янги иш ўрни яратилади