ЎзА Ўзбек

01.06.2018 17:02 Чоп этиш версияси

Бухороликлар мурувват кўрсатишди

Бухороликлар мурувват кўрсатишди
“Бор меҳримиз сенга,болажон” шиори остида ҳудудларда беғараз донорлик акцияси Бухоро вилоятида ҳам кўтаринки кайфиятда ўтказилди. 

Бухоро вилоят қон қуйиш станцияси билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу тадбирда кўнгиллилар келиб, бемор болаларни қувватлантириш мақсадида қон топшириш акциясида жонбозлик кўрсатишди. 

DSCN9444.jpg

Самара Тўхтаева, Бухоро вилоят қон қуйиш станцияси шифокори:

– Ҳар ким ўз хоҳиши билан қон қуйиш станциямизга ташриф буюриб, қон топширишдилар. Бундан барчамиз мамнун бўлдик. Ушбу акцияни ташкил этган Ўзбекистон “Адолат” СДП фаолларидан миннатдормиз. 

photo_2018-06-01_12-50-00.jpg

Илҳомжон Шарапов, акция иштирокчиси:

– Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ташкил этилган ушбу акциянинг тарғиботи мени ўзига жалб этди. Партия вилоят Кенгаши ходимларининг тарғиботи кўнгиллиларни бирлаштирди. Фарзандларимиз учун биринчилардан бўлиб қон беришга доим тайёрмиз.

photo_2018-06-01_12-44-44.jpg

Инсонпарварлик ва меҳр-оқибат намуналарини ўзида акс этган акция болажонлар учун чин маънодаги ғамхўрлик белгиси бўлди. 

ЎзА
10 348