Илмий тадқиқот ишини ҳимоя қилиш пандемия шароитида ва карантин чораларининг кучайтирилишига қарамасдан онлайн режимда муваффақиятли ўтди.

Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчиси Зебинисо Халилова Бремен университетининг етакчи мутахассислари билан ҳамкорликда тайёрланган, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация ишини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Жаҳон ҳамжамияти томонидан илгари сурилган илмий тадқиқотлар мултидициплинарлиги турли даражадаги мураккаблик ва ҳажмга эга илмий масалаларни ўрганишни, бир нечта фанлар бўйича маълумотга эга мутахассисларни жалб қилишни ва илмий билимларни фанлараро қўллаш усулларини назарда тутади. Албатта, мултидициплинар тадқиқотларни олиб боришда академик сектор етакчи ҳисобланади. Бугунги кунда тиббиёт фани ва технологиялар соҳасида янги ютуқларга илмий фанлар билан ҳамкорлик қилмасдан эришишни тасаввур ҳам қилиб бўлмайди. Шунинг учун давлат томонидан ушбу тенденцияларни қўллаб-қувватлаш масаласи долзарбдир. Бундай илмий тадқиқотларни рағбатлантириш мамлакатнинг таълим сиёсати ва тўғридан-тўғри таълим муассасаларининг ўзи орқали амалга оширилади.

Турли фанларнинг методологиясини ва асбоблар тўпламини қўллай оладиган бўлажак тиббиёт мутахассисларни тайёрлаш учун, биринчи навбатда, уларга таҳсил берадиган профессор-ўқитувчиларининг малакасига эътибор бериш ва ўқув жараёнига катта халқаро тажрибага эга бўлган салоҳиятли мутахассисларни жалб қилиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга ошириш муҳимдир.

Бухоро давлат тиббиёт институтида ушбу ўқитувчилардан бири Зебинисо Халилова бўлиб, у Ўзбекистон тарихи ва фуқаролик жамиятини ташкил этиш асослари бўйича талабаларга маърузалар ўқийди.

Тошкентда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия Университетини тугатгач, З. Халилова Германиянинг энг яхши олий ўқув юртларидан бири бўлган Бремен университетида магистрлик даражасини олди.

Ёш олима немис ҳуқуқ соҳасининг профессорлари ва академиклари билан илмий ҳамкорликни 8 йил давомида яқиндан давом эттирди. Узоқ ва чуқур илмий тадқиқотлар натижаси “Чет эл арбитраж қарорларининг Ўзбекистон Республикасида тан олиниши ва ижро этилиши: Германия билан қиёсий таҳлил“ мавзусидаги диссертация иши бўлди.

Илмий тадқиқот ишини ҳимоя қилиш пандемия шароитида ва карантин чораларининг кучайтирилишига қарамасдан онлайн режимда муваффақиятли ўтди. Хорижий ҳамкасблар З. Халилованинг илмий изланишларга катта мойиллигини алоҳида таъкидлаб, унинг илмий-педагогик фаолият соҳасидаги ютуқларини алоҳида таъкидлашди.

Зебинисо Халилованинг илмий нашрлари Ўзбекистон ва Германияда рус, ўзбек ва инглиз тилларида чоп этилган. Унинг деярли 8 тилни мукаммал билишини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.

Бухоро давлат тиббиёт институтининг улкан жамоаси таркибига кирувчи бундай профессионал кадрлар унинг ривожланишига ва фаровонлигига ҳисса қўшиб, янги авлод талабаларига тўпланган илмий тажрибани етказмоқда.

photo_2020-07-25_15-16-51.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоролик олима ҳуқуқшунослик соҳасида фалсафа доктори илмий даражасини биринчилардан халқаро онлайнда ҳимоя қилди