Бухородаги талафот 141,6 миллиард сўмни ташкил этади
Шундан 41 минг 85 таси аҳоли хонадонлари, 842 таси ижтимоий соҳа объектларига турли хил даражада зарар етган.
Бухоро вилоятида жорий йилнинг 27 апрель куни содир бўлган табиий офат натижасида шаҳар ва туманларда 41 минг 927 та бино ва иншоотлар талафот кўрган, деб маълумот бермоқда вилоят штаби.
Шундан 41 минг 85 таси аҳоли хонадонлари, 842 таси ижтимоий соҳа объектларига турли хил даражада зарар етган.
Мутахассисларнинг ҳисоб-китобига кўра, кўрилган зарар 141,6 миллиард сўм этиб белгиланмоқда.
Айни кунда 24 минг 322 та аҳоли хонадони, 326 та умумтаълим, 160 та мактабгача таълим, 81 та соғлиқни сақлаш ва 88 та бошқа муассасаларда таъмирлаш-тиклаш ишлари якунланди.
Вилоятнинг барча ҳудудларига шу вақтга қадар 825 минг 492 дона шифер, 414 минг 906 кв.метр профнастиль, 3 минг 700 кв метр ойна, 4 минг 249 метр куб ёғоч-тахта, 185 тонна цемент, 45 минг дона ғишт, 1 минг 600 кило мих етказиб берилган.
Аҳоли турар жойлари ва ижтимоий соҳа объектларига етказилган зарарни бартараф этишда жами 32 минг 530 нафар қурувчилар жалб қилинган.
Шунингдек, Мудофаа вазирлигидан 240 нафар (32 бирлик махсус техника), вилоят Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан 245 нафар (54 бирлик махсус техника), Ички Ишлар вазирлигидан 79 нафар (18 бирлик махсус техника), Миллий гвардиядан 250 нафар (18 бирлик махсус техника) шахсий таркиб амалий ёрдам кўрсатмоқда.
Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан 16 та бекатлар тўлиқ таъмирланди.
Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан 16 та бекатлар тўлиқ таъмирланди.