Қоракўл туман Халқаро математика мактабини 2019-2020 ўқув йилида 48 нафар ўқувчи битирганди.

Буни карангки, мактаб битирувчиларининг 48 нафарининг барчаси (100%) бугунги кунда талабалик бахтига мушарраф бўлган. 

-Давлатимиз раҳбари томонидан бизнинг мактабимизга халқаро мақом берилиши бу аввало жуда катта ютуқ бўлиши билан бир қаторда, жуда катта масъулият ҳам эди, - дейди мактаб директори Теми Рузиев. - Биз билдирилган ишончни энди халқаро майдонда оқлаш масъулиятини олганмиз. Ушбу вазифанинг ҳали эндигина ярмисини уддаладик.

Худди шундай хушбахабр Бухоро шахридаги 38-умумтаълим мактаби битирувчиларининг ҳам барчаси талабалар сафидан жой олганида кўришимиз мумкин. 

2019-2020 ўқув йилида мактабни 101 нафар ўқувчи тугатди. Битирувчиларнинг барчаси олийгоҳларда ўқиш истагида ҳужжат топширишган эди. Мана, бугун 101 ўқувчининг бари олийгоҳларнинг талабаларига айланишди.

Бу ютуқларнинг тагзамирида аввало мактаб ўқитувчиларининг машаққатли меҳнатлари мужассам.

Таълим даргоҳидаги илғор тажрибага эга фидойи, жонкуяр устозлар ёш авлод қалбида илму фан сирларини ўрганишга юксак иштиёқ уйғотиб, уларнинг жамиятда ўз ўринларини топишларида муносиб улуш қўшиб келишмоқда. 

— Ўқувчиларимиз мунтазам равишда Билимлар беллашуви ва фан олимпиадаларининг вилоят ҳамда республика босқичларида муваффақиятли иштирок этиб келишади, – дейди мактаб директори Дилором Жўраева. — Ўтган ўқув йилида 8-синф ўқувчилари Мўътабар Холова ва Маржона Олимовалар инглиз тили фани йўналишида ўтказилган онлайн тарздаги халқаро олимпиадада иштирок этиб, юқори кўрсаткичларни қўлга киритишди. 

Ўқувчиларимизнинг бу каби ютуқлари, биз устозлар учун ифтихор, улкан бахт! Айниқса, битирувчиларимизнинг 100 фоизлик натижага эришгани кўксимизни тоғдек юксалтирди. Уларнинг 3 нафари — Фирдавс Фаттоев, Давлатбек Давлатов ва Шахруз Рахимовлар муддатидан илгари жаҳоннинг 20 дан ортиқ энг нуфузли олийгоҳларига талабаликка қабул қилинишган эди. 

Қувонарли яна бир жиҳати шундаки, талабалик бахтига мушарраф бўлган битирувчиларимизнинг аксарияти юқори балл тўплашга муваффақ бўлишган. 

Биз бугун орзу мақсадлари рўёбга чиқиб, мустақил ҳаёт сари илк қадам ташлаган илмга чанқоқ бу йигит-қизларга омад тилаймиз!

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухородаги иккита мактаб битирувчиларининг барчаси талаба бўлди