ЎзА Ўзбек

04.08.2020 Чоп этиш версияси

Бухородаги COVID-19 госпиталида 108 нафар тиббиёт ходими аҳоли саломатлиги учун масъул

Бухородаги COVID-19 госпиталида 108 нафар тиббиёт ходими аҳоли саломатлиги учун масъул

Бухоро шаҳридаги муҳандислик-техника институтининг талабалар турар жойида ташкил этилган COVID-19 госпиталида 108 нафар тиббиёт ходими фаолият кўрсатмоқда.

Барча зарур тиббий ашёларга эга госпиталь хоналари марказлашган кислород билан таъминланган. Бу ерда 3 та СИПАП аппарати, 15 та кислород концентраторлари ва 10 ўринли реанимация бўлими, реаниматолог бригадаси мавжуд.

24 июль куни фаолият бошлаган госпиталда шу кунгача жами 400 нафардан ортиқ бемор қабул қилиниб, улардан соғайган 241 нафар кишига амбулатор реабилитация мақсадида жавоб берилди.

photo_2020-08-04_18-36-43.jpg

photo_2020-08-04_18-36-46.jpg

photo_2020-08-04_18-36-49.jpg

5 167
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА