Бугунги кунда хорижий фуқаролар ўртасида мамлакатимизга келиб таҳсил олишга қизиқиш ортиб бормоқда. Буни биргина Бухоро вилоятининг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида хорижий мамлакатлардан 2 минг нафарга яқин ёшлар таҳсил олишида ҳам кўришимиз мумкин

Бугунги кунда хорижий фуқаролар ўртасида мамлакатимизга келиб таҳсил олишга қизиқиш ортиб бормоқда. Буни биргина Бухоро вилоятининг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида хорижий мамлакатлардан 2 минг нафарга яқин ёшлар таҳсил олишида ҳам кўришимиз мумкин.

2019-2020 ўқув йилидан Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтида Ҳиндистон ва унга қўшни мамлакатлар фуқароларини ўқитиш мақсадида MBBS (Bachelor of Medicine and Bachelor of surgery-Тиббиёт ва жарроҳлик бакалаври) дастури йўлга қўйилган эди. Дастлабки йилда 50 га яқин Ҳиндистон фуқаролари ўқишга қабул қилиниб, ўқув йилини маваффақиятли якунлади.

Бутун дунёда ҳукм сураётган коронавирус пандемияси хорижий талабалар қабулига ҳам ўз таъсирини ўтказмай қўймади. Гап шундаки, Ҳиндистонда тиббиёт ёки стоматология йўналишларида олий таълимни давом эттирмоқчи бўлган абитуриентлар NEET (National Eligibility cum Entrance Test – миллий лаёқат тести) мажбурий имтиҳонларини топширишлари лозим. Одатда бу имтиҳон мамлакат бўйлаб ҳар йили май ойида бўлиб ўтарди. Аммо жорий йилда коронавирус пандемияси боис миллий имтиҳон аввал июль, ундан сўнг сентябрь ойига қолдирилди. Бу эса хорижий мамлакатларга бориб, ўқишни давом эттирмоқчи бўлган абитуриентларга бир қатор ноқулайликлар туғдирди. Чунки МДҲ мамлакатлари, жумладан, Ўзбекистонда ҳам ўқиш биринчи курслар учун октябрда бошланиши эълон қилинди.

NEET имтиҳонларининг сурилиши, Бухоро давлат тиббиёт институтида ўқишга бўлган кучли иштиёқ Ишика Кумарини Деҳли Олий Судига NEET имтиҳонларини истисно тариқасида жорий йилда бекор қилишни сўраб мурожаат қилишига сабабчи бўлди. Бу қадам имтиҳон санасини кутиб юрган юз минглаб аҳоли орасида кучли мунозараларга сабаб бўлди ва бир нечта Ҳиндистон расмий нашрларида бу ҳақда мақолалар чоп этилди.

Ниҳоят қилинган барча ҳаракатлар ўз самарасини берди: Ҳиндистон тиббиёт кенгаши (MCI) Ишика Кумарига ўхшаган абитуриентларга NEET имтиҳонларини 2020 ёки 2021 йилда топшириш имконини тақдим этди.

Бу қарор мамлакатдаги абитуриентлар томонидан олқишлар остида кутиб олинди. Бухоро давлат тиббиёт институтининг бу каби ташаббускор ва фаол бўлғуси талабалари борлиги барчани бирдек қувонтиради.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода таҳсил олишни хоҳлаган Ҳиндистон фуқароси судга мурожаат қилди