Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.11.2017 14:58 Чоп этиш версияси

Бухорода "Электрон поликлиника”лар иш бошлади

Бухоро шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро уйидан туриб, ўзига хизмат кўрсатаётган ҳудуд поликлиникасига интернет орқали шифокор қабулига ёзилиши мумкин. Бунга бирламчи тиббий-санитария тизими муассасаларида ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилаётгани туфайли эришилди.

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасида соҳа моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, профилактика ва даволашнинг замонавий технологиялари кенг жорий этилмоқда.

Президентимизнинг шу йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Мазкур ҳужжат ижроси доирасида Бухоро шаҳридаги 10 оилавий поликлиника ва шаҳар тиббиёт бирлашмаси “Электрон поликлиника” автоматлаштирилган ахборот тизимига уланди. Мазкур муассасалар “Саломатлик-3” лойиҳаси доирасида 46 замонавий компьютер ва электрон монитор вазифасини бажарувчи 20 дан зиёд телевизор билан таъминланди. Бу “Электрон поликлиника”лар автоматлаштирилган ахборот тизими орқали соҳанинг юқори органлари тармоқларига боғланди.

– “Электрон поликлиника” фаолиятида хизмат кўрсатиладиган аҳоли ҳақида маълумотлар базаси муҳим аҳамиятга эга, – дейди Бухоро шаҳридаги 4-оилавий поликлиника бош шифокори Ҳ.Тўхтаева. – Шунинг учун ҳудудда истиқомат қилувчи барча ёшдаги аҳоли яшаш жойи, уларнинг саломатлиги, қачон ва қайси масалада бизга мурожаат қилгани, касаллик тарихи, тиббий кўрик натижалари, шифокор томонидан берилган дорилар рецепти, боланинг эмлангани ва бошқа турли маълумотларнинг электрон шакли яратилмоқда. Бу муассасамизга келувчиларнинг амалдаги тиббий карточкаларига эҳтиёж қолдирмайди, қоғозбозликка барҳам беради.

Эркин Ёдгоров, ЎзА
3 677






Все о погоде - Pogoda.uz