ЎзА Ўзбек

01.05.2018 16:12 Чоп этиш версияси

Бухорода «Bukhara Software Expo» кўргазмаси ўтказилди

Бухорода «Bukhara Software Expo» кўргазмаси ўтказилди Бухоро давлат университетида дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ахборот технологиялари соҳасида хизмат кўрсатиш бозорини янада ривожлантиришга оид “Bukhara Software Expo” кўргазмаси ташкил этилди.

Тадбирда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари, Бухоро давлат университети ҳамда Бухоро муҳандислик-технология институтининг дастурчи-педагоглари, талаба-ёшлар иштирок этди.

4.jpg

7.jpg

Кўргазмада компьютер дастурлари, дастурий комплекслар, дастурий маҳсулотлар, ахборот тизимлари, мобиль ва компьютер иловалар, онлайн хизматлар намойиш этилди.

Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА
8 366