ЎзА Ўзбек

14.08.2018 12:59 Чоп этиш версияси

Бухорода 420 оила уйли бўлди

Бухорода 420 оила уйли бўлди

Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги арафасида Бухоро шаҳрида лойиҳа қиймати 55 миллиард сўмлик 10 та кўп қаватли уй-жой фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, уй-жойга бўлган эҳтиёжини таъминлаш орқали ҳаёт сифатини яхшилашга катта эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Таъкидлаш жоиз, ўтган йил декабрь ойида 7-мавзеда илк бор жами 252 хонадонли 6 та кўп қаватли уй қурилган эди. Бу гал эса 420 оилага янги уй калитлари топширилди. Бу улар учун чинакам байрам совғаси бўлди.

11.JPG

– Анча йиллардан буён у жойдан бу жойга кўчиб, ижарада яшаб келаётган эдик, – дейди Бухоро санъат коллежи ўқитувчиси Нигора Тўраева. – Бугун тўрт хонали ўз уйимизга эга бўлдик. Бу барчамиз, яқинларимиз учун унутилмас воқеа, албатта. Уйнинг мақбул шартлар асосида берилгани биз учун катта имконият.

9.JPG

Мавзеда бу каби янги уй-жойлар қурилиши давом этмоқда. Ҳудудда тегишли инфратузилма объектлари ҳам барпо этилади. Ҳозир давлат-хусусий шериклик асосида 150 ўринли нодавлат мактабгача таълим муассасаси қурилмоқда. Келгуси йилда 1 минг 176 ўринли умумтаълим мактаби ҳам фойдаланишга топширилади.

Тантанали тадбирда Бухоро вилояти ҳокими Ў.Барноев сўзга чиқди.

Э.Ёдгоров, Т.Истатов (сурат), ЎзА
9 538