ЎзА Ўзбек

13.07.2018 11:24 Чоп этиш версияси

Бухорода 3 322 567 млн. сўмлик лойиҳалар амалга ошириш орқали 11 683 та иш ўрни яратилади

Бухорода 3 322 567 млн. сўмлик лойиҳалар амалга ошириш орқали 11 683 та иш ўрни яратилади 2018-2019 йилларда Бухоро вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2018-2019 йилларда тўқимачилик, чарм-пойабзали, озиқ-овқат, фармацевтика, мебель ва қоғоз, машинасозлик, электротехника, қурилиш материаллари ва бошқа соҳаларда умумий қиймати 3 322 567 млн. сўмлик лойиҳалар амалга ошириш орқали 11 683 та иш ўрни яратилади.

Масалан, вилоятда замонавий мотоцикл, велосипед, скутер ва ногиронлар аравачаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш, бу орқали 100 нафарга яқин шахcни иш билан таъминлаш режалаштирилмоқда.

ЎзА
5 995